islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Модуль талабалари дарсликлар билан таъминландилар

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими 1-курс 2-давра талабалари ўқув машғулотлари учун Ахборот-ресурс маркази томонидан тафсир, фиқҳ, ақоид, ҳадис, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби фанларга оид дарслик ва манбалар билан таъминландилар.

ТИИ Ахборот-ресурс марказида 6 турдаги: умумтаълим, махсус фан дарсликлари, араб тилидаги дарслик ва адабиётлар, инглиз ва рус тилларидаги дарсликлар, бадиий адабиётлар ҳамда илмий-оммабоп, жами 26 345 китоб, 35 866 электрон китоблар, 2 083 та битирув малакавий ишларининг электрон шакли ҳамда 93 та мультимедиа дарслик ва кўрсатувлар базаси мавжуд.

Шу билан бирга марказдаги “Маърифат”, “Ислом нури”, “Халқ сўзи”, “Ишонч” газеталари ҳамда “Ислом маърифати”, “Ҳидоят”, “Имом Бухорий сабоқлари”, “Маънавий ҳаёт”, “Умумтаълим фанлари методикаси”, “Узлуксиз таълим”, “Мотуридийлик” “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази” журналларидан талабалар дарсдан кейин фойдаланишлари мумкин.

ТИИ Ахборот-ресурc маркази мудири

Абдулазиз Кадиров

407820cookie-checkМодуль талабалари дарсликлар билан таъминландилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: