islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилди

Ҳижрий 1445 йил Рабиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида “Октябр – Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги” деб эълон қилинган. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан 2-курс талабалари ўртасида “Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли Сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори, ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Қуръон тиловати билан бошланган тадбирни 3-курс талабаси Нўъмонхон Яҳё олиб борди.

Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилди:

1.Сийратга бағишланган мақола ёки шеър ёзиш ва уни ифодали ўқиб бериш ёки видеоролик тайёрлаш;

2.Сийратга оид қисқа савол-жавоблар. “Сиз Пайғамбарни танийсизми?” китобининг 2-жузи асосида;

3.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шамоилларини баён қилиш. Қози Иёзнинг “Аш-шифо” китоби асосида;

4.Мавзуга оид саҳна кўриниши.

2-курс талабалари ўртасида ўтган “Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли Сийрат мусобақасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: 202-гуруҳ талабалари;

2-ўрин: 201-гуруҳ талабалари;

3-ўрин: 204-гуруҳ талабалари.

Аввал хабар берганимиздек, Робиъул ойи муносабати билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Расулуллоҳ умматимиз” сийрат танлови ўтказилган эди.

“Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли сийрат мусобақасида мазкур танлов ғолиблари ҳам тақдирландилар.

19 нафар талабалар қатнашган танловда қуйидаги натижалар қайд этилган эди:

1-ўрин: Рихсибоев Абдулазим, 2-курс талабаси;

2-ўрин: Қодиров Абдулазиз, 4-курс талабаси;

3-ўрин: Икромжонов Абубакр, 4-курс талабаси.

Шунингдек, томошабин иштирокчилар ўртасида ўтказилган қисқа саволларга тез ва тўғри жавоб берган талабаларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

ТИИ Матбуот хизмати

407870cookie-checkТошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: