Тошкент ислом институтида ҳам талабаларнинг нафақат ўқув машғулотларида илм олишлари, балки дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, яшаш шароитлари ва эҳтиёжларидан бохабар бўлиб туриш институт раҳбариятидан оддий ўқитувчигача ҳар бир масъул ходимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Институтда ижарада ёки яқин қариндоши билан яшаётган талабалар маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, алоҳида режа асосида ректор, проректорлар, кафедра мудирлари, ўқитувчилар, мураббийлар ижарада яшовчи талабаларнинг уйларига ташриф буюрадилар.
ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов Олмазор ижарада яшовчи талабаларнинг уйларига ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароити, кайфияти, ҳол-аҳволидан хабар олдилар, дастурхон атрофида суҳбатлашдилар. Институтда саховатли ҳомийларни жалб қилган ҳолда ижарада яшовчи талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур ўқув адабиётлари, эҳтиёжга қараб, уй жиҳозлари етказиб бериш йўлга қўйилган.
ТИИ Матбуот хизмати