Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ўқув курсига ташриф буюришди.
Ташриф асносида ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, муҳтарам имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари иштирок этишди. Ректор М.Муҳаммадсиддиқов “Юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар” мавзусида нутқ сўзладилар. Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва Қуръон мусҳафлари ҳадя қилинди.
Масъуллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бердилар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
ТИИ Матбуот хизмати