islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Миллионлар ўйини” турнирига старт берилди

Соғлом турмуш тарзи инсон саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий мезонидир. Тошкент ислом институтида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан «Спорт-саломатлик гарови» шиори остида талабалар ўртасидаги футбол мусобақасига старт берилди.

Инсон соғлом ҳаёт йўлини танласа, албатта спортнинг у ёки бу тури билан мунтазам шуғулланмоғи керак. Зеро, ҳадиси шарифларда ҳам заиф мўминдан кучли ва соғлом мўмин яхшироқ эканлиги таъкидланади. Инсон саломатлиги буюк неъмат. Турли-туман касалликларга қарши курашишда биринчи галда иммун тизими мустаҳкам бўлиши, тана доимий ҳаракатда бўлиши талаб этилади. Соғлом турмуш тарзи эса бу — ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими ходими У.Тўйчиев

408651cookie-check“Миллионлар ўйини” турнирига старт берилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: