islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Пешқадамлар карвони” лойиҳаси вакилалари Олий маъҳадда

“Пешқадамлар карвони” ижтимоий-маърифий лойиҳаси Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан 2022 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказишни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган.

Лойиҳа 6 та йўналишни ўз ичига олади:

  1. Кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни китоблар билан таъминлаш;
  2. Китобхонликни ривожлантириш ташаббуслари;
  3. Илмий фаолият;
  4. Медиа соҳаси;
  5. Аёл-қизларнинг касбий фаолиятда ўсишларини қўллаб-қувватлаш;
  6. Лойиҳага умумий моддий кўмак бериш.

“Пешқадамлар карвони” лойиҳаси вакилалари талаба қизлар билан учрашиб, уларни лойиҳанинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва вазифалари ҳақида яқиндан таништирдилар. Шунингдек, устоз ва талабаларни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қолдирган улкан илмий меросни ўрганиш ва жамиятга етказиш йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор
Саодат Валиева

409940cookie-check“Пешқадамлар карвони” лойиҳаси вакилалари Олий маъҳадда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: