1-3 ноябр кунлари Қозон шаҳрида «Россиядаги мусулмонлар жамоасининг постсовет давридаги ривожланиш натижалари» номли Бутунроссия илмий-теологик конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мазкур конференцияда иштирок этиш учун Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Тадбир Ислом илм-фани, маданияти ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Ислом таълими кенгаши томонидан ташкил этилди. Иштирокчилар орасида диний уламолар, давлат арбоблар, таълим муассасалари ўқитувчилари, тадқиқотчилар, шунингдек, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор.
Конференция «Россия мусулмонларининг диний мероси: манбаси ва концептуал тушунишнинг янги жиҳатлари» ва «Исломшунослик ва диний тадқиқотлар методологияси муаммолари: анъаналар ва инновациялар ўртасидаги муносабатлар» йўналишларида бўлиб ўтади. Шунингдек, «Постсовет ҳудудида ислом таълими: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида давра суҳбати ҳам ташкил этилади.
Конференцияда ректор М. Муҳаммадсиддиқов «Мовароуннаҳрда Ҳанафий мазҳаби: тарқалиши ва хусусиятлари» мавзусидаги маъруза қилди.
ТИИ Матбуот хизмати