islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бола тилидан ёхуд кичкина болакайнинг улкан ютуқлари.

Айтиб бермоқчи бўлган ҳикоямиз ҳаётда содир бўлган,фақатгина бир оз бадиият аралаштирдик. Ҳикоядаги болалик самимиятига путур етказмаслик ва унинг охори тўкилмаслиги учун шевага оид сўзларни ўзгартирмадик.

Фарзанд Аллоҳ таоло берган неъматлар орасида энг ширинидир. Агар у Аллоҳнинг динига содиқ ҳамда солиҳ бўлса, ота-она учун бундан ортиқ бахт йўқ. Бугун биз сизларга ўзи ёш бўла туриб, улкан ютуқларга эришган бир қизчанинг муҳаббат қиссасини айтиб бермоқчимиз.

Солиҳа ёш бўлишига қарамай росулулоҳ ҳамда саҳобаларининг ҳаётини ўқиш ва соатлаб эшитиб ўтиришни ёқтиради. Онасининг тарбияси ўтканми, лекин одатда унга ҳикояларни дадаси ўқиб беради. Шунга бўлса керак, қизалоқ дадасининг ишдан келишини интизорлик билан кутади. Дадаси келиши билан чопиб чиқади-да, ҳамма болалар сўрайдиган,нима олиб келдингиз? Ўрнига. Дадажон, китоб ўқиб беринг. Кеча қизиқ жойида тўхтагандик-ку,дея зорланади.

Муҳаббат ёш танламайди. Ошиқнинг катта кичиги бўлмайди. Баъзида катталар эриша олмаган улкан зафарларга мурғак қалб соҳиблари эришадилар. Ҳа, Солиҳада ҳам шундай бўлди…

Одатидан эрта уйғонган Солиҳа кўзлари ялт-ялт этиб, дада ойи мен Росулуллоҳни тушимда кўрдим, дея севинчини яширолмади. Солиҳанинг мурғак қалбидаги лиммо-лим севинч Аҳмад ака ва аёлининг қалбига сизиб ўтди. Қизалоқ ҳеч кимдан сўраб ўтирмай кўрганларини ҳикоя қила бошлади: “Росулуллоҳ меҳмонга келибдилар. Бизнинг уйимизга кирдилар,мен онам пиширган нарсаларни олиб келувдим,ундан едилар. Бозорнинг нарсаларини емадилар”. Шу онда Аҳмад аканинг хаёлига энди кўчадан таом олмаймиз,ҳаммасини уйда тайёрлаймиз дея тақво томон қўйган қарори ёдига тушди. Қизалоқ: “Кейин меҳмон бўлиб, менга ясинни ўқиб бердилар. Кеча сиздан дарс олган жойларимнимас, янги оятларни,адажон” Кўзлари нам бўлган ота-онасига эътибор бермаётган Солиҳа ўз тушини қуйидагича давом эттирди, кейин Росулуллоҳ билан бирга айрапортга бордик. У ерда мени билетинг йўқ деб ўтказишмади. Кейин Росулуллоҳнинг билетлари бор экан ўтказиб юборишди. Кейин мени Росулуллоҳ билан биргалигимни билиб,мениям ўтказворишди”, дада,дада,ойи, дея Аҳмад ака билан аёлининг этагидан тортаётган қизчасининг чақириғига жавоб беришга ота-онанинг мажоли етмасди.

Аҳмад ака айтадилар: “Шу тушдан кейин бир муддат ўтиб, мен ҳам туш кўрибман. Тушимда ҳамма жойда Росулуллоҳ шаҳримизга келганлари эълон қилинармиш. Биз бир-икки шерикларимиз билан зиёратга боришга отландик. Аммо менинг машинам бузилиб, зиёратдан қолиб кетдим ва уйғониб кетдим”. Йоқилғисиз машинанинг ҳаракатланишини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Ҳудди шундай менда ҳам, балки кўпчилик катталарда ҳам муҳаббат машинасини юргизадиган тақвоимиз етишмайди,чоғи. Солиҳанинг отаси суҳбатимиз якунида шундай дейди, Солиҳа росулуллоҳдан: “Росулуллоҳ, дадам сизни кўрмоқчи бўлиб юаридалир. Лекин ҳечам кўра олмайди”, деб сўрабди. Росулуллоҳ қизалоққа жавобан: “Мени тушларида кўриш учун истифорни ва саловатни кўпайтирсин. Оятал курси ва ихлос сураларини қўпроқ ўқисин”, дебдилар. Суҳбатимизнинг бу,сўнгги қисмини айтмоқчи эмасдик. Бироқ, сиз азизларимизга фойдали бўлшини ўйлаб айтишга қарор қилдик. Ассалалму алайкум ва роҳматуллоҳи.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Нурислом Умбаров

411090cookie-checkБола тилидан ёхуд кичкина болакайнинг улкан ютуқлари.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: