Бу Аллоҳ таолодан бўладиган саломлашишдир. Сабр билан амалларни адо этувчи, гуноҳлардан четланувчи, қазо ва қадарга рози бўлувчи сабрли бандаларга бўлади. Сабр – гўзал амал ҳисобланиб, сабр қилгувчи банда савоб ва улкан мақом ва даражаларга эришади. Хусусан, бугунги кунимизда биз ҳам сабрли бўлишга муҳтожмиз.
Қуръони каримда “Роббимиз, бизга сабр тўккин, бизни собит қадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин”, дейилади. Машаққатли бўлган бу узун ҳаёт йўлида сабр қилиш жуда ҳам муҳимдир. Чунки, банда сабр қилиш керак бўлган ишлар, афсуски бугунги кунда тўлиб-тошгандир. Душманнинг ҳийлалари, ўғилнинг ота-онасига оқ бўлиши, силаи-раҳм узилиши, ҳасадчи, бахлларниниг ёмонликлари, жоҳилларнинг одобсизликлари инсонни сабрли бўлишга ундайди. Аллоҳ таоло барчамизга сабр тўксин ва сабр қилгувчи бандалардан қилсин.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими ходими Исломбек Дадабаев