islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Имом-хатиб” талабалар учун давра суҳбати ташкил этилди

Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” доирасида Модуль таълими тизими талабалари учун “Умра зиёратига оид ҳукмлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қудратуллоҳ домла Сидиқметов олиб бордилар.

Суҳбатда умра зиёратига оид ҳукмлар, ҳусусан умра зиёратининг шартлари, фарзлари, вожиблари ва суннатларига бирма-бир урғу бериб изоҳланди.  Бу ҳукмлар воқеъликка боғлаб, зиёратчилар томонидан баъзида ёки одатда такрорланадиган муаммолар ва хато-камчиликлар ҳам батафсил баён қилиниб, уларга ечимлар айтилди.

Илмий суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

ўқитувчиси Раҳимов Неъматулллоҳ

411910cookie-check“Имом-хатиб” талабалар учун давра суҳбати ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: