islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмий салоҳияти юқори кафедра

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Ижтимоий фанлар кафедраси фаолиятини ўрганди.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, кафедра мудири Абдумалик домла Эгамов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Ижтимоий фанлар кафедраси талабаларга диний ва замонавий фанлар уйғунлигида, илмий-назарий ёндашиш тамойиллари асосида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ижтимоий-гуманитар фанларни ўргатиш мақсадида 2001 йилда ташкил этилди.

Кафедра Ислом иқтисодиёти ва банк иши, Ислом ва ҳозирги замон, Ислом фалсафаси. Мантиқ, Исломшунослик фанларини ўқитиш методикаси, Илмий тадқиқотлар методикаси, Ахборот технологиялари ва тизимлари, Информатика ва ахборот технологиялари, Педагогика.Психология, Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши кураш методлари, Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари, Жисмоний маданият ва спорт каби фанларни ўз таркибига олади.

Кафедрада сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, шунингдек исломшунослик, сиёсий, тарих ва психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга доцентлар талабаларга дарс бермоқдалар.

Алимов Хўжагелди Мустафоевич «19.00.07 – Дин психологияси» ихтисослиги бўйича «Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, психология фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини; Эгамов Абдумалик Адихамович «24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик» ихтисослиги бўйича «Нажмиддин Кубронинг тафсир илми ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини; Соипов Беҳзодбек Икромбекович «23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар» ихтисослиги бўйича «Жамият барқарорлигини таъминлашда дунёвийлик ва динийлик уйғунлиги» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини; Ғафуров Уйғун Тўлқинович 07.00.04 – Диншунослик ихтисослиги бўйича «Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши (1943-2003 йиллар)» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини; Обид Эшмахматович Тангиров «07.00.01 – Ўзбекистон тарихи» ихтисослиги бўйича “XIX аср охири – ХХ аср бошларида Тошкент «эски шаҳар» маъмурий бошқаруви ва ижтимоий ҳолати” мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини; Даминов Иргаш Иноятович «24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт» ихтисослиги бўйича «Абул Муин Насафий илмий меросининг Мовароуннаҳр калом таълимоти ривожидаги аҳамияти» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.

Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон Фанлар академияси президиумининг 2021 йил 30 майдаги 1/05-қарори билан Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли Муҳаммадсидиқовга Турон Фанлар академиясининг академиги илмий унвони берилган ҳамда “Академик” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Кафедранинг қолган ўқитувчилари ҳам тегишли таълим муассасаларида танлаган мавзуларини Кенгаш муҳокамаларидан ўтказганлар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов кафедра ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича зарур тавсияларни бердилар. Профессор-ўқитувчилар билан таълим сифатини яхшилиш, фанлар бўйича дарсликлар нашр эттириш, кафедрани ихтисосликка йўналтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

412370cookie-checkИлмий салоҳияти юқори кафедра

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: