islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Марказда «МЕН»

Тошкент ислом институти устоза ва талаба қизлари билан “МЕН ва “МЕН”” мавзусида навбатдаги тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Тренинг институт психологи Чариева Муҳайё ва “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Усмонова Нигора томонларидан ўтказилди.

Тренинг ўтказиш жараёнида талаба қизларга ўз МЕНларига тўғри ёндашиш ва ижтимоий ҳаётда МЕНига баҳо беришида тана, руҳ ва нафснинг уйғунлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Устоза ва талаба қизлар билан мавзуга доир турли психологик ўйинлар ўтказиш асносида уларнинг ички ҳолатлари ва атроф-муҳитдаги жараёнларга ёндашувлари аниқланди ҳамда тренинг сўнггида хулоса тариқасида ҳар бир устоза ва талаба қизларнинг фикрлари ўрганиб чиқилди.

Талаба кизлардан  тренингдан кутувлари  ижобий фикрлар билан якунланди.

Психолог М.Чариева,

“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси

Н.Усмонова

412850cookie-checkМарказда «МЕН»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: