islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳадис тўпламлари ижозали ўқитувчилар устозлигида “хатми кутуб” қилинмоқда

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси фаолиятини ўрганди.

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ҳадис ва ислом тарихига оид фанлар бўйича талабаларни етук мутахассис қилиб тайёрлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилган. Бунгача институтда Диний фанлар кафедраси фаолият юритган бўлиб, фанларни ихтисослаштириш мақсадида кафедра негизида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ҳамда Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедралари вужудга келди.

Кафедра “Ҳадис”, “Мусталаҳул Ҳадис”, “Ислом тарихи: Хулафолар ва Сийрат” каби фанларини ўз таркибига олган.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, кафедра мудири Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Кафедранинг 5 нафар ўқитувчиси Азамов Баходиржон Бахромжонович, Жамбилов Мансур Расулжонович “Ислом тарихи ва манбашунослик”, Махсумхонов Рахматхон Ахмаджонович ва Юсупов Халилуллоҳ Саъди ўғли “Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик”, Жўрабоев Икромжон Абдуллажон ўғли “Матншунослик ва адабий манбашунослик” йўналишларида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура (PhD)да таҳсил олмоқдалар ва 4 нафар ўқитувчилар Ҳамроқулов Жалолиддин Ҳайдарович, Раҳматуллоҳ Сайфуддинов, Маманосиров Фахриддин Нигматиллаевич ва Саидахмедов Абдул Азим Зиёуддин ўғли мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.

Кафедранинг қолган 3 нафар ўқитувчилари ҳам тегишли таълим муассасаларида танлаган мавзуларини Кенгаш муҳокамаларидан ўтказганлар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов кафедра ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича зарур тавсияларни бердилар. Профессор-ўқитувчилар билан таълим сифатини яхшилиш, кафедрани ихтисосликка йўналтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Кафедра устозлари томонидан 2022 йил давомида Саҳиҳул Бухорий, Сунани Термизий, Шарҳи маонил осор, Ар-рафъу ва ат-такмил, Тайсир мусталаҳил ҳадис, Иштибоҳотул муфийда, Муқаддиматул ҳадис, Рисалатул мустаршидин, Ал-мадхал, Ислом тарихи, Ал-Мухтор, Фиқҳус сийра каби ҳадис фанига оид мўътабар китоблар 500га яқин талабалар иштирокида дарс ва тўгарак машғулотларида ўқиб тугатилди, хатми кутуб якунида ижозалар берилди.

 

ТИИ Матбуот хизмати

412980cookie-checkҲадис тўпламлари ижозали ўқитувчилар устозлигида “хатми кутуб” қилинмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: