islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тожикистон муфтийси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди 

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Тожикистон бош муфтийси, Тожикистон Республикаси Уламолар Кенгаши раиси, Миллий ислом маркази раиси, филология фанлари доктори Саидмукаррам Абдулқодирзода Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

Меҳмонларга Кўкалдош мадрасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов ҳамроҳлигида ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов муфтийлар, ректорлар тўғрисида, шунингдек Олий маъҳадда таълим олган тожикистонлик уламолар ҳақида маълумот берилди.

Муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода 1963 йил 10 августда Тожикистоннинг Кўлоб вилоятида туғилган.

Бошланғич диний таълимни отаси машҳур Мулла Абдулқодир олган.

1995-2000 йилларда Исломободдаги Халқаро ислом университетининг Усули дин факультетида, хусусан тафсир ва ҳадисшунослик бўйича таҳсил олган. 2000-2003 йилларда шу билим юрти аспирантурасида таълим олган. Тожикистонга қайтгач, 2003-2004 йилларда Душанбе шаҳридаги Имоми Аъзам Абу Ҳанифа номидаги Тожикистон Ислом институтида ўқитувчи, 2004-2005 йилларда шу институтнинг тайёргарлик курслари бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2004 йилдан бошлаб у жамоат арбоби сифатида телевидение ва радиода чиқиш қилди ва исломий мавзуларда дастурларни олиб борди.

2005 йил апрелидан 2008 йил августигача юқорида қайд этилган Душанбе Ислом институтининг ўқув ва тартиб-интизом бўйича ректор ўринбосари бўлган. Худди шу даврда Тожикистон Миллий университетининг журналистика факультетида сиртқи бўлимида таҳсил олган. 2007 йилда юқоридаги университетнинг магистратура босқичига ўқишга кириб, 2008 йилда тамомлаган. 2008 йилнинг июлидан 2010 йилнинг майигача Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш бошқармасининг диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимида ишлаган. 2010 йилнинг май-август ойларигача Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний иттифоқлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Саидмукаррам Абдулқодирзода 2010 йил сентябрида Тожикистон бош муфтийси, шу йилнинг 1 октябрда Миллий ислом маркази раиси ва шу билан бирга Тожикистон Республикаси Уламолар Кенгаши раиси сифатида фаолитини бошлади.

Исломнинг турли соҳаларига оид 60 дан ортиқ мақолалар муаллифи, 2012 йилда филология фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. Оилали, етти фарзанднинг отаси ва кўплаб невараларнинг бобоси. У тожик тилидан ташқари форс, араб, урду ва рус тилларини билади.

 

ТИИ Матбуот хизмати

413140cookie-checkТожикистон муфтийси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди 

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: