islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайтон “қандайин ёмон дўстдир”

Маълумки, Шайтон кибр ва манманлик туфайли Аллоҳнинг даргоҳидан қувғин бўлди. Мана шу қувғин бўлган Шайтоннинг дўсти бор.

Хўш, Шайтоннинг дўсти ким?

Кимки Аллоҳга, қиёмат кунига ишонмаса ва амалларини хўжа кўрсинга қилса, бундай кишилар Шайтоннингдўстидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Чунки улар молларини хўжакўрсинга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам, қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса, у қандайин ёмон дўстдир» (Нисо сураси, 38-оят). Ушбу оятнинг тафсирида:  Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам риё, кибр,манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади. Чунки улар Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонишмагани учун шайтоний васвасага учишади. Шайтон эса мўминларнинг очиқ-ойдин душманидир, у фақат ёмонликка чорлайди. Унинг сўзига кирганлар эса жаннат лаззатларидан маҳрум бўлишади.

Аллоҳ таоло барчамизни Шайтоннинг васвасасидан сақлаб, Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин!

 

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги

вакиллик ходими Р. Акбаров

413270cookie-checkШайтон “қандайин ёмон дўстдир”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: