islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Россия ислом университети ректори Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, Мир Араб олий мадрасасида “Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги” тантаналари муносабати билан “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман юқори савияда ўтказилди. Тадбир доирасида юртимизга хорижлик кўплаб муфтийлар, уламолар ва таълим муассасалари ректорлари ташриф буюрдилар.

Халқаро анжуманда иштирок этган Россия ислом университети ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Рафик Мухаметшин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ҳам ташриф буюрди.
Меҳмонларни ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.

2006 йилдан ҳозиргача Россия ислом университети ректори вазифасида меҳнат қилаётган, Татаристон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Рафик Мухаметшович Мухаметшин 1955 йил 19 февралда Татаристон Республикаси Балтасин туманида туғилган.

Россия ислом университети Россиядаги нодавлат олий диний таълим муассасаси ҳисобланиб, Қозон шаҳрида жойлашган. Университет 1998 йил ташкил этилиб, 2009 йилгача Россия ислом институти сифатида фаолият юритган.

ТИИ Матбуот хизмати

413290cookie-checkРоссия ислом университети ректори Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: