اكمل الناس هداية
100-савол. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳидоятни ижтиҳод билан боғлаган, шунга кўра, инсонларнинг ҳидоятда мукаммали жидду жаҳдда кучли бўлганидир. Аллоҳ таоло ҳавойи нафсга қарши, шайтон ва дунёга қарши курашишни фарз қилди. Ким Аллоҳнинг йўлида мана шуларга қарши курашса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг жаннатига олиб борувчи йўлга бошлайди. Ким бу курашни тарк этса, тарк этгани миқдорича ҳидоятдан маҳрум бўлади.
Шу маънони Аллоҳ таоло Китобининг қаеридан қандай топамиз?
100-жавоб. Қуйидаги оятдан:
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا
«Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз» (Анкабут сураси, 69-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади.