Иордания халқаро ислом илмлари университети Ҳанафий фиқҳи факультети мудири, профессор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож ҳазратлари Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.
Иордания давлатининг Уммон шаҳридаги Сувайлиҳ минтақасида 1974 йилда туғилган.
2002 йили Бағдод университетининг шариат факультетида ҳанафий фиқҳи бўйича олий баҳо билан докторлик даражасини олган.
2006 йили Иорданиядаги Балқо амалий университетининг усулуд дин факультетида асистент (ёрдамчи устоз) вазифасини эгаллаган.
2011 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида доцент лавозимига эга бўлган.
2016 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида профессор лавозимини эгаллаган.
Ислом илмлари университетида чоп этилган бир қанча магистрлик ва докторлик илмий ишларида раҳбар сифатида ҳамкорлик қилган. Ироқ, Ҳинд, Шом ва бошқа юртларнинг йирик уламоларидан Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва бошқа шариат илмлари бўйича ижозалар олган.
Туркия, Фаластин, Ҳинд ва бошқа юртларда ташкил этилган бир қанча конференцияларда иштирок этган.
Иорданиядаги шариат матнларини қадимий услубда ўргатишга ихтисослашган, биринчи бўлиб ташкил этилган «Анворул уламо» деб номланган ўқув марказининг муассиси.
Ҳанафий мазҳабига мувофиқ араб тилида фатво чиқарадиган «Анворул уламо» деб номланган биринчи бўлиб ташкил этилган фатво маркази муассиси ва муфтийси.
Ики йил давомида Таълим ва тарбия вазирлигида мударрис бўлиб ишлаган.
Вақф вазирлиги, Халқаро ислом илмлари университети ва «Анворул уламо» марказларида ташкил этилган бир қанча ихтисослашган фиқҳий курсларнинг раҳбари.
ТИИ Матбуот хизмати