islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусобақа ғолиблари тақдирландилар

Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида икки йўналишда мақолалар кўрик танлови ҳамда талаба қизлар ўртасида “Замонамиз фақиҳалари” номли мусобақа ўтказилди. Биринчи йўналиш – фиқҳ фанига оид эркин мавзуда, иккинчи йўналиш – бугунги кунда долзарб бўлган муайян мавзулар доирасида мақола ёзиш бўйича бўлиб ўтди.

Ёзилган мақолалар устозлардан тузилган ҳайъат аъзолари тарафидан баҳоланди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:

Биринчи йўналиш бўйича:  

1-ўрин: Жўраев Зоиржон;

2-ўрин: Ҳасанов Ҳусниддин;

3-ўрин: Абдураззоқхўжаев Машрабжон.

Иккинчи йўналиш бўйича:

1-ўрин Абдувосиев Хожали;

2-ўрин Салимов Нурмуҳаммад;

3-ўрин Холиқов Муҳаммадфарруҳ.

 

Талаба қизлар ўртасида ўтказилган “Замонамиз фақиҳалари” номли мусобақада эса қуйидаги натижалар қайд этилди:

  1. Мужтаҳидалар;
  2. Фақиҳалар;
  3. Закийялар;
  4. Олималар.

Юқори ўринни эгаллаган талабаларга институт тарафидан диплом ва турли эсдалик совғалари топширилди.

ТИИ «Ақоид ва фиқҳий фанлар»

кефедраси ўқитувчиси

Н.Абдубанноев

 

 

 

413610cookie-checkМусобақа ғолиблари тақдирландилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: