islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Оломонча маданият” – ёшларни маънавий таназзулга етакловчи иллат

Одоб-ахлок, ҳаë-ибо, ор-номус ва диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз маънавий оламининг ажралмас кисмига айланган. Бугунги глобаллашув шароитида оммавий маданият никоби остида ёшларимизга турли ёт ғояларни, маънавий тубанликларни тарғиб этишга уринаётган қабиҳ ниятлилар айнан ана шундай қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас.

Сўнгги пайтларда ҳар хил ғаразли кучларнинг интернет оркали асл маънавиятга зид бўлган ва оммавий маданият никоби остида хатарли иллатлар билан йўғрилган ғояларни ёшлар онгига сингдиришга уринишлари кучаймоқда.Бундай жирканч «маданият» таъсирига тушган ўсмир ёшлар локайд, енгил-елпи ҳаëтга ошно, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарк кимса бўлиб вояга етади.

“Оломонча маданият”нинг максади, аввало, иктисодий бойлик орттириш, одамларни бир-бирига карама-карши қўйиш. “Оломонча маданият” шахснинг дидини ўлдириб, миллионлаб одамларни мустақил фикрдан жудо килади.Бу замонавий маънавий таҳдид нафакат ахлокий бузуқлик,балки зўравонликни ҳам кенг оммалашувига хизмат қилмоқда. Чунки “оломонча маданият” мафкурачилари маънавий тубан одам кимгадир сўзсиз бўйсунишига ишонади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Ким ўзини бирон қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир” (Абу Довуд, Аҳмад,Табароний ва Баззор).
“Ким ўзини бирон кавмга ўхшатса”, жумласидан, ким кайси кавмнинг кийиниши, юриш-туриши, умуман, ҳаёт тарзига эргашса, деган маъно тушунилади.Ҳар бир халкнинг миллий урф-одатлари, диний қадриятлари бўлади. Ҳар ким ўз эътиқоди тақозо қиладиган йўлдан юриши керак. Агар ким ўзга дин ва миллат вакилларига тақлид қиладиган, уларнинг урфини устун куядиган бўлса, ўшалардан ҳисобланади. Чунки маънан улар билан биргадир. Танаси бошқа жойда, ўзга юртда бўлгани билан калби уларга мойил, вакти келса, Ватанига хиёнат қилиб бўлса ҳам, уларнинг манфаатларини ҳимоя этишга шай туради. Кишилардаги бундай манқуртлик иллати “оломонча маданият” номли оғу таъсирида шаклланади. Бундан ташқари, “оломонча маданият” ёшларни аср вабоси гиёҳвандликка, ОИТС хасталиги каби офатларга мубтало килади.
Фарзанд одобли, ота-онаси, оиласи, Ватани, дини ва халкига муносиб хизмат киладиган комил инсон бўлиб улгайиши учун оиладаги назорат жуда муҳимдир.Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу кадриятларни бугун янада сайкаллаш кераклигини замон талаб этмокда. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормокда.

Тинимсиз ахборот окими муҳитида миллий кадриятлар, азалий анъаналар завол топишининг олдини олиш мақсадида ахборот хавфсизлигини таъминлаш керак. Хорижий телеканалларда нима намойиш этилса ёки интернетда нима тарғиб қилинса, барчасини қабул қилавериш асло мумкин эмас. Улар орасидан имон-эътиқод, анъанаю қадриятларга мос келадиганларинигина саралаб олиш шарт. Бу максадга эса ёшларга телевидение ва интернетдан окилона фойдаланиш йўлларини ўргатиш,уларнинг мазкур ахборот манбаларидан фойдаланишларини назорат қилиш орқали эришиш мумкин.

Одилжон Нарзуллаев

Янгийўл туман “Имом Султон”

жоме масжиди имом хатиби

413680cookie-check“Оломонча маданият” – ёшларни маънавий таназзулга етакловчи иллат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: