عزين
103-савол. Аллоҳ таоло айтади:
عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ عِزِينَ
«Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп–тўп бўлмоқдалар?» (Маориж сураси, 37-оят).
«Изийн»нинг маъноси нима?
103-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Изийн – оғайнилар ҳалқаси», деган. У зот бу сўзига Убайд ибн Аброснинг қуйидаги байтини мисол қилиб кўрсатган:
Шошилган ҳолда унинг ёнига келурлар
Ва минбари атрофида ҳалқа бўлурлар.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади