islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

2 минг йил олдин кашф қилинган кондиционерлар

Малқаф услубдаги тарихий архитектура обидалари замонавий муҳандислар томонидан ўрганилган бўлиб, уларнинг имкониятлари XXI асрдаги сўнгги русумли кондиционер тизимларидан кўра самаралироқ деб ҳисоблашади. Малқаф “шамол тутувчи” деган маънони англатиб, ҳозирги совитиш тизимларидан афзаллиги эса бежиз эмас, чунки бу ҳеч қандай қувват манбаларига муҳтож бўлмаган двигателдир. Обидалар ҳаво оқимини тепадан бино ичкарисига йўналтириб, жазирама иссиқда ҳам хона салқинлиги таъминланади. Мазкур тарихий совитиш тузилмаси техник томондан “бузилиб” қолмайди, бир неча минг йилликлардан кейин ҳам таъмирлашга муҳтож бўлмайди.

Бундан кўринадики, инсоният кондиционер каби фойдали қурилмаларни ихтиро қилганига 2 минг йилдан ошди. Сайёрамизнинг энг иссиқ ҳудудларида яшовчи қадимги форслар ва мисрликлар ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошганда ўз уйларини салқинликни таъминлай олишган.

“Шамол тутувчи” архитектура услуби форсчада Бадгир деб номланади, анъанавий эрон меъморий элементи бўлиб, биноларни вентиляция қилиш ва улардаги нормал ҳарорат мувозанатини сақлашга хизмат қилади. Вентиляция тизими Шарқнинг айрим мамлакатларида — Баҳрайн, БАА, Покистон, Афғонистон, Саудия Арабистонида ҳам сақланиб қолган ва ҳозир ҳам қўлланилади.

Маълум бўлишича, совутиш тизимини яратиш ўша давр олимлари ва архитекторлари томонидан аниқ геометрик, механик ва меъморий ҳисоб-китобларни талаб қилган.

Шундан кейингина қурувчилар иш бошлаганлар, хоҳ у улкан сарой бўлсин, хоҳ кичкина уй бўлсин, хонанинг марказига йўналган баланд миноралар ўрнатиб, уларнинг ичида вертикал ҳаво каналлари йўналишлари ҳисобланган параметрларга мувофиқ қурилган.

Бугунги кунга қадар малқафалардан табиий ва жуда самарали кондиционерлар сифатида фойдаланиш давом этмоқда.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

414500cookie-check2 минг йил олдин кашф қилинган кондиционерлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: