Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Сойибжон Жўраев Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди.
С.Жўраев, педагогик амалиётни ўтаётган талабалардан А.Ғофуржонов, А.Аҳмаджонов, А.Исмоилов, М.Ғофуржонов, Ҳ.Абдуллаев, Ҳ.Ҳасанов ва А.Жалолхоновларнинг амалиёт ўташ жараёни билан яқиндан танишди, амалиётчи талабалар ўтаётган дарсларга кириб, дарс ўтиш методларини таҳлил қилди ҳамда педагогик тавсияларини берди.
Амалиёт раҳбари С.Жўраев талабалар билан давра суҳбати ўтказиб амалиётдаги ютуқ ва камчилик тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашди.
С.Жўраевга ушбу ташриф мобайнида билим юрти “Ўқув ишлари бўйича” мудир ўринбосари Қ.Исроилов, “Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ғуломовлар ҳамроҳлик қилди.
ТИИ Матбуот хизмати