islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шариат ва йўл

 شرعة و منهاجا

105-савол. Аллоҳ таоло айтади:

لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا

«Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик» (Моида сураси, 48-оят).

«Ширъатан ва минҳажан»нинг маъноси нима?

105-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «ширъат»ни дин, «минҳаж»ни йўл, деган. Бунга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибнинг гапини мисол қилиб келтирган:

Батаҳқиқ, Маъмун сидқ ва ҳақ билан гапирди,

Исломнинг дин ва манҳаж эканин баён қилди.

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:

1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида

тайёрлади

415430cookie-checkШариат ва йўл

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: