islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Истанбул 29 Май унивeрситeтига ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Истанбул 29 Май университетига ташриф буюрди.

Истанбул 29 Май университети Истанбулнинг Элмаликент шаҳарчаси ҳудудида жойлашган.
Истанбул 29 Май университети ректори, профессор Мустафа Синануғлу ташриф учун профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовга минатдорчилик билдириб, таълим муассаси тарихи ва фаолияти тўғрисида маълумот берди ва ўз ўрнида М. Муҳаммадсиддиқов ҳам Ўзбекистондаги диний таълимга қаратилаётган эътибор, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожи юзасида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ректорлар тадқиқот ва ўқув материаллари бўйича маълумотлар, илм-фан ва таълим соҳасидаги ютуқларни кўрсатадиган китоблар, турли услубий қўлланмалар, нашрлар ва бошқа материаллар алмашиш, таълим ва технологиялар бўйича ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Истанбул 29 Май университети, эътиқодларга ҳурмат, ахлоқий қадриятларга содиқлик, жамият билан ҳамнафаслик, ижтимоий масъулият, танқидий фикрлаш, инновацияларга очиқлик, илмий маҳсулдорлик ва ўзига хослик, фанлараро ёндашув ҳамда табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби тамойилларни ўзининг асосий қадриятлари деб билади.

Университетда Илоҳиёт, Иқтисодиёт ва мененжмент фанлар, Таълим, Юридик фанлар, Адабиёт каби факультетлар мавжуд.

Университетнинг «Илоҳиёт» факультети 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қила бошлади.

2012-2013 ўқув йилида «Халқаро диншунослик» йўналишига ҳам талабалар қабул қилинган бўлиб, ушбу таълим йўналишларига қабул қилинган талабалар учун араб тили тайёрлов курси жорий қилинган. Араб тили тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган факультет талабалари икки ойлик дастур доирасида Иорданиянинг етакчи университетларига турли курсларда қатнашиш ва араб тили бўйича малакаларини ошириш учун юборилади.

Истанбул 29 Май университети қошида араб тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва тадқиқот маркази, шунингдек Қуръони карим тадқиқот маркази ҳам фаолият юритмоқда.

Истанбул 29 Май университети ректори, профессор Мустафа Синануғлу 1987 йилда Улудағ университетининг Илоҳиёт факультетини, 1989 йили магистратурани тамомлаган. 2010 йилда профессор илмий унвонини олган. 2012 йилда Университетлараро кенгаш аъзоси бўлиб ишлаган.

ТИИ Матбуот хизмати

415810cookie-checkИстанбул 29 Май унивeрситeтига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: