islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

UMAD – “Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси”га ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида UMAD- Uluslararası Müslüman Alimler Dayanışma Derneği – “Халқаро мусулмон уламолари бирдамлиги ассоциацияси”га ташриф буюрди.

Туркиядан Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси президенти Абдулваҳҳоб Экинжи меҳмонларни ташриф билан самимий қутлаб, ташкил этилган давра суҳбатида УМАД ташкилоти тўғрисида маълумот берди, шу билан бирга Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳам Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган илоҳотлар, жумладан диний таълим борасидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Абдулваҳҳоб Экинжи ва Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов икки давлат таълим тизими, ундаги соҳага оид ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси 2015 йилда ташкил этилган нодавлат ташкилот бўлиб, ташкилот Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган. У цивилизацияларни барпо этишда катта ҳисса қўшган, кўп асрлар давомида илм-фанда пешқадам бўлган ислом уламоларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ташкилотдир. Унинг асосий вазифаси мусулмонлар ва бутун инсоният муаммоларига Исломнинг асосий тамойиллари асосида ечим топиш мақсадида Туркия ва бошқа мамлакатларда фаолиятлар ташкил этиш ва ислом уламоларининг бошқа муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ваколатларини оширишдан иборат.

 

ТИИ Матбуот хизмати

415930cookie-checkUMAD – “Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси”га ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: