ينعه
106-савол. Аллоҳ таоло айтади:
انْظُرُوا إِلَى ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ
«Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг» (Анъом сураси, 99-оят).
«Янъиҳи»нинг маъноси нима?
106-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу сўзни пишиши ва етилиши, деб тафср қилган ва шоирнинг қуйидаги сўзини бунга мисол қилиб келтирган:
Агар аёллар орасидан юрса, боши эгилур,
Худди етилиб пишган ўсимликнинг юмшоқ новдаси каби.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади