Аббосийлар халифаси Муқтадий (1056-1094)нинг вазири Абу Шужоъга бир бева аёлнинг тўртта очу наҳор боласи борлиги ва улар муҳтож эканлиги хақида хабар беришди.
Буни эшитган Абу Шужоъ уларга пул, кийим-кечак ва озиқ-овқат юборди ва қаттиқ совуқ бўлишига қарамай, чопонини ечди.
Вазир: «Аллоҳга қасамки, ўша ночор аёлга ёрдам етказиб, у хақда хабар олиб келмагунча чопонни киймайман!» деди.
Хизматчи дарҳол топшириқни бажаришга киришди. Бироз вақт ўтгач у қайтиб келиб, вазирга бева аёл ва унинг болалари ёрдам ва ҳадялардан хурсанд бўлганликларини айтди.
Бу хабарни эшитиб Абу Шужоъ ҳам хурсанд бўлиб, чопонини кийди.
Манба: Ибн Касирнинг “Ал-бидоя ван ниҳоя” асари
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи
фанлари кафедраси катта ўқитувчиси
Пўлатхон Каттаев