islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Чин ихлос

Бир шаҳарда бир неча ойдан бери ёмғир ёғмас эди. Қурғоқчилик, Сувсизликдан ҳосиллар, экинлар кириб боряпти. Шунда бутун шаҳар аҳд қилишиб ҳаммалари бир вақтда намозгоҳда йиғилиб истисқо намозини уқиб, Аллоҳ таолодан ёмғир сўрашни ният қилдилар. Келишилган кун ва соатда мингга яқин одам намозгоҳга йиғилди. Бир ёш бола хам таҳорат қилиб, катталарга қўшилиб намозга келди. Унинг қўлида ёмғирдан сақланиш учун соябон хам бўлиб, у имомга яқинроқ жойга келиб ўтирди. Болакайнинг қўлидаги соябонни кўриб катталар унинг устидан кула бошладилар:

-Уни қаранглар, узи бир неча ойдан бери ёмғир ёғмаяпти, ҳамма ёқда сувсизлик-у, бу содда бўлса соябон кўтариб келибди. Шунда болакай ҳайрон бўлиб, болаларча соддалик билан кўзларига ёш келди-ю барча йиғилганларга мурожаат қилди: -Эй мусулмонлар, наҳотки биз шу ёш боладек хам бўла олмасак? Барчамиз Аллоҳ, таолодан истисқо намозини ўқиб, ёмғир сўраймиз, деб келибмизу, бирортамиз агар ҳозир намоз ўқисак, Аллоҳ, таоло бизга ёмғир беради, деган нарсага қалбдан ишонмаймиз! Шу болакай, ҳозир Аллоҳдан намоз ўқиб, ёмғир сўрасак, ёмғир ёзади, шунда соябоним асқотади, деб ишониб келган! Имомнинг кузларидан тинмай ёш оқарди:

-Эй Аллоҳим, Узинг биз бе ихлос бандаларингни гуноҳларимизни кечиргин! Ана шу гўдакнинг қалбидаги иймонни, ихлосни бизларга хам ато эт! Ҳозир Сендан намоз ўқиб, ялиниб сўраймиз, бизларни  кечириб, шу гўдакнинг қалбидаги иймонининг ҳурматидан бизларга ёмғир бер!

Кейин одамлар намозни бошладилар. Имом йиғлаб туриб узоқ, қироат қилди. Намоз тугаб қўллар дуога очилганда, ҳаммани ҳайрон қолдириб, сел ёмғир қуя бошлади. Бу ёмғирли Аллоҳ, таоло ўша мурғак гўдакнинг қалбидаги ихлосининг ҳурматидан берган эди.

Энди бир ўйлаб кўрайлик, бизда хам шундай иймон,шундай ихлос борми азизлар?! Сўраганимни нега Роббим бермаяпти  деймизу, аммо ихлос билан сўрамаймиз.Зеро Аллоҳ таоло ўзининг каломида қуйидагича келтиради:

 إِنَّاۤ أَنزَلۡنَاۤ إِلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصࣰا لَّهُ ٱلدِّینَ

2. Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. [Зумар сураси,2-оят]

 

Тошкент Ислом институти талабаси

Жўрамирзайев Исломжон

418120cookie-checkЧин ихлос

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: