islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муборак ота ва ўғил!

Умар ибн Абдулазизнинг вазири ҳам маслаҳатчиси Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади:

«Умарнинг олдига кирдим, ўғли Абдулмаликка мактуб ёзаётган экан. Қоралама орасида қуйидаги сатрлар бор эди:

«Мен сенга айтаётган гапларимни ўзинг яхши тушунасан. Болам, Аллоҳнинг устимиздаги фазлини унутма, кибр отига миниб, мағрурликнинг этагидан тутма! Чунки бундай ишлар шайтоннинг касбидир. Шайтон эса мўминлар учун очиқ-ойдин душмандир. Мендан бирор хато содир бўлгани учун отам менга мактуб юборди, деган хаёлга борма. Асло, ундай эмас! Бироқ эшитишимга қараганда сен ўзингга бино қўяр экансан?!»

Маймун воқеалар ривожини ҳикоя қиларкан қуйидагиларни айтади:

«Халифа хонага кирганимни пайқади ва менга шундай деди:

—   Эҳҳ, Маймун! Ўғлим Абдулмаликни қаттиқ яхши кўраман. У кўзимни олади. Ўғлимга бўлган муҳаббатим унинг камчиликларини кўришга тўсқинлик қиладими деб қўрқаман. Оталик меҳрим устун келгани учун ўзимни айблайман! Шунинг учун сени вакил қилиб юбормоқчиман. Маймун, бориб синчковлик билан уни ўрган. Кибр ва фахрланиш каби бадхулқи борми ёки йўқ, ўзинг хулоса қил! Абдулмалик ҳали ёш, ғўр! Шайтоннинг ҳийласидан омон қолиши қийин!».

Маймун сафар таассуротлари билан бўлишиб, қуйидагиларни сўзлайди:

«Халифанинг амрига биноан Абдулмаликнинг отландим. Етиб боргач, киришга изн сўрадим. Рухсат текканидан кейин кирдим. Мени кучга тўлган, ўспирин бир алп йигит ўта юқори тавозе билан қаршилади. У жун гилам устига тўшалган, оқ дағал бўйра устида ўтирган экан. Кейин салом-аликдан сўнг шундай деди:

—   Мен сиз ҳақингизда отамдан кўп яхши гапларни эшитганман.

—   Ташаккур! Ҳолингиз қандай?

—   Мана Аллоҳнинг неъмати узра, раҳмати қуршовида, фазлининг соясида истиқомат қилмоқдамиз. Отамнинг мен ҳақимдаги яхши гумонларига алданиб қолишдан қўрқаман, холос.

—   (Ота-боланинг гапи бир жойдан чиққанига ажабландим) Еб-ичарингиз нимадан иборат?

—   Бир кеча гўшт, бир кеча ясмиқ ва ёғ ва бир кеча сирка-ёғ.   Шу кифоя қилиб турибди.

Маймун бу муборак бир йигитнинг ҳузуридан чиқаркан ўзига-ўзи, мен бу қадар буюк шахсиятга эга ота-болани кўрган эмасман, деб пичирлади ва ортига қайтди».

Тошкент ислом институти талабаси

Умбаров Нурислом

418730cookie-checkМуборак ота ва ўғил!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: