islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қудуқ эгалари

Қуръони каримнинг Фурқон сураси 38-оятда шундай дейилган:

وَعَادٗا وَثَمُودَاْ وَأَصۡحَٰبَ ٱلرَّسِّ وَقُرُونَۢا بَيۡنَ ذَٰلِكَ كَثِيرٗا

Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадагиасрларни эсла.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсири Ҳилол” китобида оятни қуйидагича шарҳлаган. Қудуқ деб таржима қилган сўз ояти каримада «расс» ибораси билан ифодаланган бўлиб, ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуққа айтилади. Ривоятларда келишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганларида, у қулаб, ҳаммалари ичига тушиб ҳалок бўлган эканлар. Баъзи тафсирчилар, бу қавм Солиҳ алайҳиссалом қавми, десалар, бошқалари Шуайб алайҳиссалом қавмидир, дейдилар. Ибн Жарир Табарий эса, улар Ухдуд эгаларидир, деганлар. Ухдуд ҳақида Буруж сурасида сўз юритилган.

Шайх Аллоуддин Мансур оятдаги Қудуқ қавмини Шуайб алайҳиссаломни ёлғончи қилганлари сабабли қудуққа қулаб ҳалок бўлган кимсалар деб тафсир қилган.

Ибн Касир ўзининг Қисаси анбиё” китобида оятдаги Қудуқ эгалари ҳолатини қуйидагича баён қилади. Абу Бакр Наққош айтадилар: “Расс аҳолисининг қудуғи бор эди, қавм сув ичиш ва ерларини суғориш учун ундан фойдалан эди. Улар ўз подшоҳларини жуда яхши кўрариб, қадрлардилар. У вафот этганида, улар қаттиқ қайғурдилар. Ўлимидан бир неча кун ўтгач, шайтон ўлган подшоҳ қиёфасига кириб, зоҳир бўлади ва: “Мен сизнинг подшоҳингизман, мен ўлмаганман, ўлганимдан кейин сизлар ўзингизни қандай тутишингизни билиш учун яширинган эдим”, деди. “Подшоҳ”ни кўрган одамлар жуда хурсанд бўлишди. Шайтон одамларга, улар билан ўзиўртасида девор қуришни буюрди ва бундан буён энди ҳеч қачон ўлмаслигини айтди.

Одамларнинг кўпчилиги шайтонга ишонишди, ҳатто подшоҳга сажда қилишни бошладилар. Аллоҳ таоло уларга бир пайғамбар юборди ваунинг шайтон эканлигини халққа билдирди. Пайғамбар алайҳиссалом шайтонга ибодат қилишдан қайтарди ва фақат Аллоҳ таолога саждақилишга чақирди. Қавм пайғамбарга итоат қилишдан бош тортди ҳамда Аллоҳнинг пайғамбарини рад этиб, кейин ўлдирдилар вақудуққа улоқтирдилар. Натижада қудуқдаги сув қуриб қолди. Фаровонликка ўрганиб қолган исёнкор халқ очлик ва ташналикка дучор бўлди. Боғлари қуриб, шаҳар ва уйлари хувиллаб қолди. Одамлардан ҳеч ким омон қолмади. Юртларига жинлар ва йиртқич ҳайвонлар келиб жойлашди вашундан бери у ерга одам зоти қадам босмайдиган бўлди”.

 


ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев

419740cookie-checkҚудуқ эгалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: