islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соҳа раҳбарлари “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари билан мулоқот ўтказдилар

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д.Мамадкулов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири С.Шерхонов, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов, ДИҚ Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходими Н.Шомирзаев Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрган эдилар.

Ташриф давомида соҳа раҳбарлари таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказдилар.

Мулоқотда ЎМИ раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов ва масъуллар Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, хусусан диний таълим йўналишида амалга оширилаётган амалий ишлар, дунёдаги гиосиёсий жараёнлар, глобал таҳдидлар, турли мақсадларга хизмат қилувчи сиёсий-диний оқимлар хатари, ўқитувчи ва талабаларнинг масъулияти, илмнинг фазилатлари, имомликнинг шарафи, ўзига яраша машаққатлари, билимли ва дунёқараши кенг диний кадрларга бўлган эҳтиёж каби масалалар юзасидан нутқ сўзладилар.

Учрашувда мадраса битирувчиларининг юртимиз масжидларига имом-хатиб, ноиб имом ҳамда диний таълим муассасаларига мударрислик вазифаларига ишга тақсимот қилинишига оид масала ҳам муҳокама қилиниб, ўқишни тамомлагач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани ва мана шундай мутахассисларга масжидларда доим эҳтиёж ва талаб мавжуд эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ўрта махсус таълимдан кейин ўқишни давом эттирмоқчи бўлган талабалар юртимиздаги 10та мадрасани тамомлаб, 3та олий диний таълим муассасаларида бакалавр, ундан сўнг эса Тошкент ислом институтида очилаётган магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олишлари мумкин. Шунингдек, мулоқотда 2024 йилда Сурхондарёнинг маркази Термиз шаҳрида яна бир олий диний таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаши тўғрисидаги хушхабар талабаларга эълон қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

420080cookie-checkСоҳа раҳбарлари “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари билан мулоқот ўтказдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: