islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Меҳрибонлик

و حنانا

107-савол. Аллоҳ таоло айтади:

وَحَنَانًا مِنْ لَدُنَّا وَزَكَاةً وَكَانَ تَقِيًّا

«Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди» (Марям сураси, 13-оят).

«Ҳананан»нинг маъноси нима?

107-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Ҳананан – ҳузуримиздан бир раҳмат, дегани». Бунга шоир Тарафа ибн Абднинг қуйидаги сўзини мисол қилади:

Абу Мунзир фоний бўлди, лекин биз билан меҳрибонликда ўзишди,

Албатта, баъзи ёмонликлар борки, бир-биридан енгилроқ.

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:

1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида

тайёрлади

420160cookie-checkМеҳрибонлик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: