islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш ва ўзаро ҳужжат алмашувини такомиллаштириш режалаштирилган.

Ҳозирда ТИИда Hemis ахборот тизимини жорий қилиш бўйича зарур ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда.

HEMIS – Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими бўлиб, «Маъмурий бошқарув», «Ўқув жараёни», «Илмий фаолият» ва «Молиявий бошқарув» модулларини ўз ичига олган. HEMIS ахборот тизимидан 220 дан ортиқ Олий таълим муассасалари ва 1 миллиондан ортиқ талаба ва ўқитувчилар фойдаланмоқдалар. Олий таълим жараёнларини бошқаришга мўлжалланган HEMIS ахборот тизими 100 дан ортиқ my.gov.uz, ransfer.edu.uz, soliq.uz, mehnat.uz, diplom.edu.uz каби бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

HEMIS ахборот тизими “Маъмурий бошқарув”ида ОТМ структураси, факультетлар ва кафедралар, ходимлар ва ўқитувчилар таркиби, талабалар контингенти ва уларнинг ҳаракатига оид ахборотлар шу таълим муассасаси томонидан бошқарилади.

Тизимнинг “Ўқув жараёни” ўқув дастурлари, фанларни ҳамда талабаларнинг ўқув фаолиятини бошқариш, университет битирувчиларини ҳисобга олиш ва мониторингини амалга оширишга қаратилган.

“Илмий фаолият” тадқиқот жараёнларининг ахборот таъминоти ва режалаштириш жараёнлари, нашрлар, интеллектуал мулк ва ўқув ишлари жараёнларини ахборот ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва ўқитувчилар фаолиятини баҳолашга, “Молиявий фаолият” эса, стипендиялар ва иш ҳақи тўланишини назорат қилиш, шунингдек талабалар тўловларини ҳисобга олиш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган.

ТИИ мутахассислари томонидан таълим тизимига Hemis ахборот тизимини жорий қилиш натижасида таълим муассасаси, ўқитувчилар ва талабаларга қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

  • диний таълим муассасалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари қаторига қўшилади;
  • бакалавр ва магистратура босқичларида ёки хорижий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйилади;
  • my.gov.uz ягона интерактив Давлат хизматлари порталидан маълумотнома олишни осонлашади;
  • талабалар вилоят ва шаҳарлараро қатновда транспорт чипталари чегирма имтиёзларига эга бўлади;
  • transfer.edu.uz тизими орқали ўқишни қайта тиклай оладилар;
  • soliq.uz Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ижарада турадиган талабалар хонадон эгасини даромад солиғидан озод қила оладилар;
  • Пенсия жамғармаси, ёшлар дафтари, ногиронлиги бор шахслар тегишли имтиёзлардан фойдалана оладилар;
  • mehnat.uz порталидан битирувчилар ҳақида маълумот олиш имконияти;
  • diplom.edu.uz тизими орқали электрон диплом тақдим этиш каби қулайликларга эга бўлиш мумкин.

Тошкент ислом институтида Hemis ахборот тизимини жорий қилиш, шу даврга қадар амалга оширилган техник ишлар билан  институт профессор-ўқитувчиларини таништириш мақсадида Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев томонидан ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда бўлим ходимлари профессор-ўқитувчилар ва ходимларга “HEMIS”нинг имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича муҳим маълумотларни бердилар.

Ўқув-амалий семинари интерактив тарзда ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган, “HEMIS” тизимида дуч келадиган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Валиев берилган саволларга атрофлича тўхталиб, “HEMIS” орқали мисоллар ёрдамида саволларга амалий жавоб берди.

“HEMIS” тизимига доир билимларини ривожлантириш мақсадида ўқув семинари профессор-ўқитувчилар учун тез-тез ташкил этилади.

Профессор-ўқитувчиларимизнинг ўқув семинаридан олган билимлари институтимизда таълим тизимини сифатини янада оширишга хизмат қилади.

 

ТИИ Ахборот техник таъминот

бўлими бошлиғи М.Валиев

420210cookie-checkТошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: