Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири С.Шерхонов, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов Қорақалпоғистондаги Қуръони карим ва тажвид ўқув курсларига ташриф буюрдилар.
Масъуллар Муҳаммад ал-Бернуий мадрасаси қошида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курс ўқитувчи ва тингловчилари билан суҳбатлашдилар, уларнинг фикр-мулоҳазаларидан ҳам хабардор бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг 6-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 30 апрелдаги 01А/056-сонли буйруғи тасдиқланди. Шу муносабат билан Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бернуий мадрасасида 2018 йил 10 июндан бошлаб «Қуръони карим ва тажвид» ўргатиш бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсларига сешанба ва пайшанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
4 дона фотосурат (3×4 ҳажмдаги);
Манзил: Нукус 230100, Нукус шаҳри, Билимлер гузари кўчаси, 1а-уй. Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: +998 90 095 93 93.
e-mail: nukusal-beruni@mail.ru
Ҳозирда юртимизда 28 та мана шундай «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари ишлаб турибди.
ТИИ Матбуот хизмати