islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабалари Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрди

Бугун 9 феврал Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти талабалари А.Мирзамиддинов ҳамроҳлигида Биринчи ташаббус доирасида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг энг йирик илмий ва таълим муассасаларидан бири – Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 1939-йилда ташкил этилган. Айнан шу ерда ўзбек халқининг адабий мероси ёдгорликлари сақланади.Музей фондида 17000 дан ортиқ экспонатлар – бадиий асарлар, археологик обидалар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, ўзбек адабиёти маданиятининг кўп асрлик тарихини акс эттирувчи фильмлар мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда мамлакатимиз ёзувчиларининг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги 65 мингдан ортиқ ҳужжатлар тўпланган.

Талабалар у ерда Ўзбек адабиётининг бой тарихи, унинг буюк намоёндалар, урта асрлар, яқин ўтмиш ва замонавий ўзбек адабиёти вакилларининг ижодлари билан танишди.

Айниқса буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг фаолиятига оид ижодий илмий мерослар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Талабалар аждодлар мероси билан танишиб узгача шукуҳ билан қайтдилар.

ТИИ ўқитувчиси А.Мирзамиддинов

420630cookie-checkТошкент ислом институти талабалари Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: