ييأس
108-савол. Аллоҳ таоло айтади:
فَلَمْ يَيْأَسِ الَّذِينَ آمَنُوا أَنْ لَوْ يَشَاءُ اللَّهُ لَهَدَى النَّاسَ جَمِيعًا
«Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми?» (Раъд сураси, 31-оят).
«Яйъас»нинг маъноси нима?
108-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Бани Моликнинг луғатини билмадиларми?” Кейин Молик ибн Авфнинг гапини мисол қилиб келтирди:
Одамлар мен унинг ўғли эканимни билмадилар,
Ваҳоланки, мен қабила ерларида ноиб бўлсам ҳам.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади