Тошкент ислом институти 1-курс қория талабаси Руқаййа Юсуфий 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди.
Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Содиқжон қори Қурбонов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов қория Руқаййа Юсуфийга ташаккур билдириб, мана шундай натижаларга эришишда устозларга ғайрат ва шижоат тилади.
11 соат ичида Қуръони каримни ёддан ўқиб хатм қилган Руқаййа Юсуфийнинг муваффақиятини муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида ноутбук ва эсдалик совғалари топширилди.
“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланди. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 34 нафарга етди.
Шу вақтга қадар 7 нафар қориялар Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича, Абдуллаев Фотима ва Амина Хўжаёр Аллоҳнинг каломини 1 кунда ўқиб берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов, Азимжон қори Мадаминжонов, Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Абдуллоҳ қори Комилов, Саидбурхон қори Фазлиддинов, Абдулҳай қори Жўрақулов, Аҳлиддин қори Қурбонов, Нурисломхўжа қори Умбаров, Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев, Баҳодир қори Иброҳимов, Машрабжон қори Абдураззоқхўжаев, Фозил қори Акромов, Сайдуллоҳ қори Солижонов, Сирожиддин қори Жалилов, Исломбек қори Умрзоқов, Аслхон қори Хошимов ва Фазлиддин қори Шамиев Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.
Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.
ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов