islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Бухорий хотираси


Одамлар йиғилганда, муҳаддисларнинг биринчиси ўрнидан туриб, ўзидаги ўнта ҳадисларидан бирини “исноди ва матни” билан айтиб, Бухорийдан ҳадис ҳақида сўради. Имом Бухорий, мен бу ҳадисни билмайман, деб жавоб берди. Навбатдагисини айтиб, яна Имом Бухорийга юзланган эди, бу сафар ҳам у, мен билмайман, деб жавоб қайтарди.

Савол-жавоб ўнта ҳадис айтиб тугатилгунча давом этди. Олимлар бир-бирларига қараб, у биз нима қилаётганимизни фаҳмлади, дейишди. Атрофдаги оддий одамлар эса, Бухорийни ожиз санашди.

Шунда иккинчи олим ўрнидан туриб, биринчи шеригидек ҳадисларни ўқиб, савол йўллади, Бухорий яна, мен бу ҳадисни билмайман, деб жавоб берди.

Кейин учинчиси, тўртинчиси ва ҳоказо, Бухорийни синашга келишиб олган барча ўнта олим ўзларига бириктирилган ҳадисларни ўқидилар. Бироқ, Бухорий аввалгидек сўзларини ўзгартирмай, мен буни билмайман, деб жавоб бераверди.

Юзта ҳадисни айтиб бўлишгач, Имом Бухорий биринчи олимга юзланиб, аввал бошда айтган ҳадисингиз, сиз айтгандек эмас, мана бундай, иккинчиси мана шундай, учинчиси эса мана бундай, деб ўнта ҳадиснинг барчасини матнлари ва иснодларини ўз ўрнига қўйиб, тўғирлаб, қиёслаб айтиб берди.

Бошқа уламоларнинг ҳадисларини ҳам худди шундай тарзда тўғирлади. Шунда одамлар Имом Бухорийнинг хотирасига тан бердилар”.

 

Манба: Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” асари 2-жилд, 20-21 саҳифаси.

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

 

421860cookie-checkИмом Бухорий хотираси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: