Тошкент ислом институти кундузги таълим шакли 404-гуруҳ талабалари ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети 3-курс амалиётчи талабалари учун институтнинг Ахборот-ресурс марказида араб тилини ўқитишга оид замонавий китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда доктор Муҳаммад Убайд Абдулҳалимнинг “А1”, “А2”, “В1”, “В2” даражаларни ўзида жамлаган “Ал-Камил” китоби, доктор Аҳмад Руҳбан ва Мўътасим Ҳамадлар қаламига мансуб “А1”, “А2”, “В1”, “В2” даражали “Мифтахул аробия” китоблари намойиш қилинди. Мазкур китоблар ҳақида кутубхоначи Файзуллоҳ Иззатиллаев томонидан маълумот ҳамда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Мазкур китоблар ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантура босқичлари учун зарур бўлган миллий ҳамда хорижий тил сертификатларини олишда тавсия этилаётган манбалар сифатида фойдаланилмоқда.
Ахборот-ресурс маркази