islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Зулфия ҳаёти ва ижоди ёд этилди

Зулфия Исроилова – Зулфия номи билан танилган ўзбекистонлик шоира, журналист, таржимон ва жамоат арбоби 1915 йил 1 март куни таваллуд топган.

Меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган шоира деярли бир умр журналистика ва нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938 йилдан Болалар нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941-1950), 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилда то 1980 йилга қадар шу журналнинг Бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. Машҳур ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ўзига хос шеърияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган талантли шоира.

Ўз жидду-жаҳди билан аёллар учун гўзал намуна сиймосидаги ушбу шоиранинг таваллуд куни муносабати билан талаба қизлар “Адиблар ҳиёбони”га ташриф буюрдилар.

 

Салқин саҳарларда, бодом гулида,

Бинафша лабида, ерларда баҳор.

Қушларнинг парвози, елларнинг нози,

Бахмал водийларда, қирларда баҳор.

Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни,

Ўрик гулларининг эдинг мафтуни.

Ҳар уйғонган куртак, ҳаёт берган каби

Кўзларингга суртиб ўпардинг уни.

Мана қимматлигим, яна баҳор келиб,

Сени излаб юрди, кезди сарсари.

Қишнинг ёқасидан тутиб сўради сени,

Ул ҳам ёш тўкди-ю, чекилди нари.

Сени излар экан, бўлиб шаббода,

Сен юрган боғларни қидириб чиқди.

Ёзиб кўрсатай деб ҳусн-кўркини,

Яшил қирғоқларни қидириб чиқди.

 

ТИИ Талаба қизлар

мураббияси С.Валиева

422760cookie-checkЗулфия ҳаёти ва ижоди ёд этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: