islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тайёрлов курси ўз ишини бошлади

Қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида абитуриентлар учун тайёрлов курси ташкил этилди.

Давомийлиги 5 ой бўлган тайёрлов курси 2024 йил март ойидан ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов,
Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбоев, Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев ўқув курси тингловчилари билан учрашиб, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган хайрли ишлар, жумладан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар учун ташкил этилган мана шундай тайёрлов курсларининг аҳамияти ва самаралари ҳақида маълумот берди.
Маълумки, ТИИда очилган тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Тайёрлов курсида тингловчиларга қуйидаги кириш имтиҳонлари фанларидан малакали ўқитувчилар дарс берадилар:

  • ✅ Араб тили;
  • ✅ Фиқҳ ва ақоид;
  • ✅ Ўзбекистон тарихи.

Ўқув курси тўлови ҳар бир фан учун бир ойга 250 000 сўм.
Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатлар асосида курсга қабул қилинадилар:

  • ✔️ТИИ ректори номига ариза;
  • ✔️паспорт ёки ID карта нусхаси – асли кўрсатилади;
  • ✔️3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат – сўнгги 3 ойда олинган, фони оқ рангда.

Эслатиб ўтамиз, тингловчиларга берилган маълумотнома кириш имтиҳонларида ҳеч қандай имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

+99871-227-23-47

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

ТИИ Матбуот хизмати

422830cookie-checkТайёрлов курси ўз ишини бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: