islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Наврўз байрами муносабати билан “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

21 март Наврўз байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 20, 21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам қўшимча “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади:

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА

423230cookie-checkНаврўз байрами муносабати билан “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: