Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари, сиёсатчи ва дипломатлар, ишбилармон диоралар вакилари, ОАВ журналистлари иштирок этди.
Ифторликда Саудия Қироллигининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси таклифига биноан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қатнашди.
Шунингдек, Саудия Арабистони элчихонаси ифторлик маросимида Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа дипломатлар ҳам қатнашди.
ЎзА