islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бандаларнинг феъллари

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Бандаларнинг феъллари” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, мисрлик машҳур олим доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий ўз маърузаси билан иштирок этди. Бандаларнинг феъллари, амалларининг яратувчиси шак – шубҳасиз Аллоҳ таолодир. Аҳли сунна вал жамоа уламолари бир овоздан шу фикрни олға сурганлар. Саҳобаи икром ва тобеъийнлар ҳам шунга ижмоъ қилганлар. Аммо қадарийлар бунга қарши чиқиб банда ихтиёрий амалларни ўзи яратади, деб айтган. Бу эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти карималарига зид келади:

ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمْ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ خَٰلِقُ كُلِّ شَىْءٍ فَٱعْبُدُوهُ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ وَكِيلٌ

102. “Ана ўша Аллоҳ сизнинг Раббингиздир. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарсага вакилдир!” – Анъом сураси.

أَمْ جَعَلُوا۟ لِلَّهِ شُرَكَآءَ خَلَقُوا۟ كَخَلْقِهِۦ فَتَشَٰبَهَ ٱلْخَلْقُ عَلَيْهِمْ قُلِ ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَىْءٍ وَهُوَ ٱلْوَٰحِدُ ٱلْقَهَّرُ

16. “…Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махлуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилар-у, уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У Бирдир, Қаҳҳордир», дегин” – Раъд сураси.

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси
кабинет мудири Бобур Азизов

424490cookie-checkБандаларнинг феъллари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: