Тошкент ислом институтида “Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Чирчиқ педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, ТИИ ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов меҳмонларга институт тарихи ва фаолияти, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, маърифатпарвар аждодларимиз меросини ўрганишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Талаба ёшлар дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тўғри таҳлил қилиши, реал хулосаларни чиқариши, бузғунчилик, тинчликка рахна солишга қаратилган фитна ва ғаразли мақсадлар, эътиқодий адаштирувчи ғоялардан огоҳ бўлишлари таъкидланди.
Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.Эвадуллаев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхона мудири, ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси К.Маҳкамов иштирок этиб, меҳмонларга Ҳазрати Имом мажмуасидаги Мўйи Муборак ва Бароқхон мадрасаларини ҳамда Қаффол Шоший мақбарасини таништирди.
ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими ходими Исломбек Муҳаммад Алий