islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умавийларнинг давлат тепасига келиши (1-қисм)

Умавийлар халифалари ўн тўрттани ташкил қилган. Асосан икки авлод вакиллари Суфёнийлар ва Марвонийлар бўлишган.

Умавийларнинг барчаси Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманофга нисбат қилинади. Бани Умайя насабда Абдуманофга етганда бани Ҳошим билан туташади.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келишидан олдинги, жоҳилият даврида Макканинг бошқаруви Бану Абдуманофнинг қўлида эди. Қурайшнинг бошқа қабилалари буни ҳеч қандай эътирозсиз тан олиб, Бану Умайяга бошқарувни топширган эди.

Амирул мўмининни, Уммавий давлати илк раҳбари қурайшлик Муовия ибн Абу Суфён ибн Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абду Манноф ибн Қусай ибн Килоб бўлиб, куняси Абу Абдуроҳмандир.

Нубувватдан беш йил олдин Маккада туғилган. Бўйи узун, оқдан келган, кўркам, ҳайбатли бўлган. Ота-онаси фарзандини келажагига катта умид боғларди. Кунларнинг бирида отаси Абу Суфён ўғлига қараб: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқлик учун яратилган”, – деди. Шунда аёли Ҳинд: “Фақат қавмига эмас барча арабларга етакчилик қилсин”, – деди.

Отаси Абу Суфён ҳам қавмининг етакчиси бўлган. Онаси Ҳинд бинти Утба эса қабиланинг кўзга кўринган аёлларидан эди. “Муовия розияллоҳу анҳуни аёллари ва фарзандлари: 1- Майсун бинти Баҳдал Калбий бўлиб, Язид ибн Муовиянинг онаси. Ёшлигида вафот этган. Муовия розияллоҳу анҳу бу хотинини жуда эҳтиром қилар ва яхши кўрарди.

2-Фохита бинти Қарзо ибн Абду Амр ибн Навфал ибн Абду Маноф бўлиб, Абдуроҳман ва Абдуллоҳ исмли фарзандлар кўрган. Абдуллоҳнинг ақли ожиз эди. Абдураҳмон исмли фарзанди эса ёшлигида вафот этган.

3-Фохитанинг вафотидан сўнг синглиси Кунуд бинти Қарзони никоҳига олган ва Кипр фатҳида Муовия розияллоҳу анҳу ўзи билан бирга олиб борган.

4-Ноила бинти Аммора Калбия бўлиб, кейинчалик ажрашишган. У аёлидан туғилган қизи Рамла Амр ибн Усмон ибн Усмон билан турмуш қурган, яна Ҳинд исмли қизи Абдуллоҳ ибн Омир билан турмуш қурган, бундан ташқари Оиша, Отика, София исмли қизлари бўлган.

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

425360cookie-checkУмавийларнинг давлат тепасига келиши (1-қисм)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: