islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний таълимда “HEMIS” тизими

Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштирилмоқда. Бунинг учун Hemis ахборот тизимини жорий қилиш бўйича зарур ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев томонидан Hemis ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар учун ўқув-амалий семинари ўтказди.

Ўқув-амалий семинари интерактив тарзда ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган, “HEMIS” тизимида дуч келадиган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Валиев берилган саволларга атрофлича тўхталиб, тизим орқали мисоллар ёрдамида саволларга амалий жавоб берди.

HEMIS – Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими бўлиб, «Маъмурий бошқарув», «Ўқув жараёни», «Илмий фаолият» ва «Молиявий бошқарув» модулларини ўз ичига олган. HEMIS ахборот тизимидан 220 дан ортиқ Олий таълим муассасалари ва 1 миллиондан ортиқ талаба ва ўқитувчилар фойдаланмоқдалар. Олий таълим жараёнларини бошқаришга мўлжалланган HEMIS ахборот тизими 100 дан ортиқ my.gov.uz, ransfer.edu.uz, soliq.uz, mehnat.uz, diplom.edu.uz каби бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

HEMIS ахборот тизими “Маъмурий бошқарув”ида ОТМ структураси, факультетлар ва кафедралар, ходимлар ва ўқитувчилар таркиби, талабалар контингенти ва уларнинг ҳаракатига оид ахборотлар шу таълим муассасаси томонидан бошқарилади.

Тизимнинг “Ўқув жараёни” ўқув дастурлари, фанларни ҳамда талабаларнинг ўқув фаолиятини бошқариш, университет битирувчиларини ҳисобга олиш ва мониторингини амалга оширишга қаратилган.

“Илмий фаолият” тадқиқот жараёнларининг ахборот таъминоти ва режалаштириш жараёнлари, нашрлар, интеллектуал мулк ва ўқув ишлари жараёнларини ахборот ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва ўқитувчилар фаолиятини баҳолашга, “Молиявий фаолият” эса, стипендиялар ва иш ҳақи тўланишини назорат қилиш, шунингдек талабалар тўловларини ҳисобга олиш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган.

ТИИ мутахассислари томонидан таълим тизимига Hemis ахборот тизимини жорий қилиш натижасида таълим муассасаси, ўқитувчилар ва талабаларга қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

диний таълим муассасалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари қаторига қўшилади;

бакалавр ва магистратура босқичларида ёки хорижий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйилади;

my.gov.uz ягона интерактив Давлат хизматлари порталидан маълумотнома олишни осонлашади;

талабалар вилоят ва шаҳарлараро қатновда транспорт чипталари чегирма имтиёзларига эга бўлади;

transfer.edu.uz тизими орқали ўқишни қайта тиклай оладилар;

soliq.uz Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ижарада турадиган талабалар хонадон эгасини даромад солиғидан озод қила оладилар;

Пенсия жамғармаси, ёшлар дафтари, ногиронлиги бор шахслар тегишли имтиёзлардан фойдалана оладилар;

mehnat.uz порталидан битирувчилар ҳақида маълумот олиш имконияти;

diplom.edu.uz тизими орқали электрон диплом тақдим этиш каби қулайликларга эга бўлиш мумкин.

ТИИ Матбуот котиби

425950cookie-checkДиний таълимда “HEMIS” тизими

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: