islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Юрти учун жон фидо қилганлар хотираси барҳаёт

Шаҳидлар хотираси майдони – Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ХХ аср бошларида юртимизда рўй берган қатағонлар натижасида қурбон бўлган халқимиз фарзандларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган меъморий мажмуа ҳисобланади. Мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг ҳурмати ва хотирасини эъзозлаш, ёш авлоднинг она Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини кучайтириш борасида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг муҳим аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, 2008 йилда ташкил этилди.

Тошкент ислом институти 1-курс талабалари талаба қизлари мураббияси Саодат Валиева ҳамроҳлигида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Қатағон қурбонлари хотираси музейи” ҳамда “Шаҳидлар майдони”га ташриф буюришди.

Ташриф давомида талабаларга музейнинг тарихи, жойлашуви ва тегишли бўлимлари ҳақида маълумот берилди. Ҳар бир бўлимда сақланаётган тарихий ҳужжатлар ҳамда ўша даврга оид расмлар ва экспонатлар билан танишиб чиқишди. 

Талабалар ташрифдан сўнг ўз халқига муҳаббат ва садоқат ҳиссини уйғотиш, айниқса, бугунги доруламон кунларнинг қадрига етиш, қатағон қурбонлари хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш каби кўникмаларга эга бўлдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

427920cookie-checkЮрти учун жон фидо қилганлар хотираси барҳаёт

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: