Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари орасида ҳар икки йилда ўтказиладиган “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг Республика босқичи жорий йилнинг 14-16-май санасида Бухородаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтади.
«Баркамол авлод-2024» спорт мусобақасининг Республика босқичида Тошкент ислом институти номидан стол тенниси бўйича талаба йигитлардан 1-курс талабаси Абдулхай Абдимуталов, шахмат бўйича 2-курс талабаси Фазлиддин Шамиев, тош кўтариш бўйича 1-курс талабаси Муҳаммад Содиқ Бобоназаров, кураш бўйича 4-курс талабаси Фурқат Гадаев ҳамда талаба қизлардан стол теннис бўйича 2-курс талабаси Меҳриноз Қодирова ва шахмат бўйича 2-курс талабаси Нодирахон Муротова иштирок этади.
Республика босқичида иштирок этаётган спортчи талабалар Бухорога етиб боришди.
ТИИ Матбуот хизмати